Бухоро туманида қизил тоифадаги “Гулшанобод” маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактика тадбири ўтказилди
Тадбирларда 20 нафар масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди.
Бунда, 108 та хонадон, еорхона, ташеилот ва муассасалар, 10 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жами 120 та объеетлар ўрганилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Фирибгарлик, ўғирлик, йўл транспорти ҳодисалари, тан жароҳати билан боғлиқ олди олиниши мумкин бўлган жиноятларни бартараф этиш учун жами 258 та буклет ва 110 дан ортиқ ҳудудий профилактика инспекторининг ташриф қоғозлари тарқатилди.
Кўчаларда бемақсад юриб жамоат тартиби фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 51 нафар шахс ички ишлар органлари таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан тезкор-профилактик ишловлар ўтказилди.
Профилактик ҳисобда турган 29 нафар шахсларнинг 17 таси билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш борасида 18 нафар велосипед ва 53 нафар чорва мол эгаларидан ўзларига тегишли бўлган мол-мулкларини қаровсиз қолдирмаслик бўйича тилхатлар олинди.
Профилактика инспееторлари томонидан 3 нафар шахс профилактик ҳисобга олиниб, 2 нафар соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар жойида текширилди.
Маҳалла ҳудудида яшовчи 11 нафар ов қуролига эга шахсларнинг ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилди.
Маҳаллада савдо шаҳобчалари, нотурар жой объектларини “қўриқлов пулти”га улаш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Профилактика иснпекторлари томонидан бир кунда жами 11 та, майда безорилик, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар тузилди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 1 нафар фуқарога “Ҳимоя ордери” берилди.
Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда 11 та низоли ва жанжалкаш оила, 9 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўрганилиб, шундан 13 тасининг маиший муаммолари бартараф этилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жами 28 та қоидабузарликлар аниқланиб, шундан, 10 та ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Жами 20 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончаларига жойлаштирилиб, уларнинг қарздорлиеларини ундириш чоралари кўрилди.
Туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 4 нафар назорат остидаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Туманнинг қолган маҳаллаларида ҳам босқичма босқич йиғма отряд фаолияти давом эттирилади.