6 Апрел 2023 йил 450

Бухоро туманида содир бўлган ўғирлик иссиқ изида фош этилди

2023 йил 1 апрель куни номаълум шахс Бухоро туман "Бегжўги" қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Р. нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан бир дона баҳоси 2.200.000 сўмлик «Janome» русумли тикув машинаси, ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 сўм бўлган икки дона «Artel» русумли телевизор, бир дона баҳоси 100.000 сўмлик қозон, ҳар бирининг баҳоси 100.000 сўмни ташкил қилувчи икки дона шиша идиш тўплами, бирининг баҳоси 50.000 сўмлик ва яна бирининг баҳоси 200.000 сўмлик деворга илинадиган соат, баҳоси 100.000 сўмлик аёллар атирини ўғирлаб, жабрланувчига жами 5.850.000 сўм моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Когон тумани "Сараён" маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ю.Ф. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech