Бухоро туманидаги фермер хўжаликларидан бирида содир этилган ўғирлик фош этилди
Бухоро тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси номаълум шахс Бухоро тумани «Работиқалмоқ» маҳалласи Чўлқувар массиви ҳудудида жойлашган “Норқул Шахризамон” фермер хўжалигида ерларни суғориш учун ўрнатилган бир дона баҳоси 2.500.000 сўмлик сув насоси электр двигателини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Вобкент тумани «Халач» маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган K.O. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.