5 Декабр 2022 йил 613

Бухоро туманинг “қизил” тоифага киритилган “Гулшанобод” маҳалласи жиноятдан ҳоли “яшил” ҳудудга айланмоқда

Вилоят ИИБ томонидан ташкил этилган йиғма отряд томонидан Бухоро туманининг “Қизил” тоифага киритилган “Гулшанобод” маҳалласида жамоат тартибни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида "Гулшанобод" маҳалласи ҳудудида мавжуд 60 та савдо дўконлари ва бошқа савдо объектлари  эгалари билан камералаштириш, савдо дўконларида пул маблағларини сақламаслик, ноқонуний маҳсулотлар савдоси билан шуғулланмаслик, савдо дўконлари эшик деразаларига темир панжара ўрнатиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, тарғибот буклетлари, профилактика инспектори ташриф қоғозлари тарқатилди.

"Гулшанобод" маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи жами 22 та низоли оила, низоли куни қўшни ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларига кириб, мазкур оилалардаги низо ва ажрим сабаблари ўрганилиб, улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасаси ҳисобида турган 5 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган ва 13 нафар руҳий касалларни хонадонига тиббиёт ходимлари билан борилиб, уларни соғлиғидан хабар олинди.

Фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари олдини олиш мақсадида қассобчилик, мол ташувчилик ва мол олиб сотиш билан шуғулланувчи 12 нафар шахслар билан, шу билан бирга шу ҳудудда истиқомат қилувчи муқаддам судланган 24 нафар шахслар билан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ҳудуддаги 28,29,30,31-сонли умум таълим мактабларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида юқори синф ўқувчилари билан “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан туман халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, "Гулшанобод" маҳалласи ҳудудидаги “Аминообод”, “Ўртарабод”, “Чорабод”, “Чайдари”, “Лайлак”, “Лоша” қишлоқлари ҳамда “Фошин”, “Бекжўги”, “Жонбобо” аҳоли пунктларида қурилган намунавий уй жойлардаги хонадонлар бўйича жами 8 та тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, 1500 дан ортиқ аҳоли хонадонларида ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш юзасидан тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиб, жами 1500 дан ортиқ буклетлари ва профилактика инспектори ташриф қоғозлари тарқатилди.

Маҳалла ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жами 49 нафар қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 25 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончасига жойлаштирилди.

Text to speech