23 Ноябр 2024 йил 1929

Бухоро туманининг 3-секторига қарашли маҳаллалар “еттилик” вакиллари билан ўқув машғулоти ўтказилди

Учрашувда Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали масъуллари, туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллалар “еттилик” вакиллари иштирок етишди.

Бунда, давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23-августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида” ги Қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда бошқа қуйи норматив ҳужжатлар талаблари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ўқув машғулоти давомида сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартибига киритилган ўзгаришлар ва ижтимоий профилактика йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Text to speech