22 Феврал 2023 йил 527

Бухоро: Вазир ўринбосари ҳарбий қисм ва вилоят Транспортда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси фаолиятини ўрганди

Республика идоралараро ишчи гуруҳи таркибида Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Бухоро халқаро Аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-руҳий ҳолати ва шахсий таркиб учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бунда, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташи ҳамда дам олиши учун яратилган шароитлар, ҳарбий қисм ётоқхонаси ва ошхонасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши кўздан кечирилиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари 2022 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлили билан танишиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка амал қилиш юзасидан алоҳида йўриқнома ўтказди.

Шунингдек, Бухоро вилояти транспортда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси фаолияти ҳам ўрганилди.

Text to speech