4 Июл 2022 йил 479

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев маҳалла раислари билан семинар-тренинг ўтказди

Бухоро вилоят 3-сектор раҳбари, Ичик ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ва қатор масъуллар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг тегишли кўрсатмасига асосан Бухоро давлат Университетида янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан очиқ семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинарда Бухоро шаҳар, Пешку, Когон ва Бухоро туманларининг барча маҳалла раислари иштирок этиб, бунда асосий урғу мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, айниқса, маҳалла раисларининг юртимизда маҳалла институтини ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада жадаллаштириш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини маҳаллада ҳал этишда сектор раҳбарлари билан узвий ҳамкорликдаги устувор вазифаларга қаратилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, жараёнда маҳалла тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, раисларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳалладаги бешлик яъни раис, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони асосида маҳаллага бириктирилган 10 та вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда сектор раҳбарларининг ҳамкорлигига доир ташкилий ва амалий масалалар юзасидан иш олиб бориш тартиби батафсил тушунтирилди.

Маълумот ўрнида: ушбу семинар-тренинглар жорий йилнинг 27 июндан  13 август кунига қадар вилоятнинг жами 544 та маҳалла раислари иштирокида босқичма-босқич ўтказилиши белгиланган.

Text to speech