Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг коммунал тизим ва бошқа соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан манзилли ўрганишлари давом эттирилмоқда
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев Ғиждувон туманида куз қиш мавсумини беталафот ўтказишга доир муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан ташкил этилган ишларни ўрганди.
Жумладан, у ҳудудий масъуллар иштирокида Ғиждувон туман марказий деҳқон бозорида бўлди. Бу эрда сотувчилар билан суҳбатлашиб, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши, нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик юзасидан тушунтириш бериб, озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган омборларда илиқ ва салқин ҳароратни бир маромда сақлаш борасидаги амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва ўзининг бир қатор тавсияларини берди.
Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча захирасини яратиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклади.
Шунингдек, Ғиждувон тумани марказида ташкил қилинган кўмир тарқатиш шохобчаси фаолияти ҳам ўрганилди. Бу ерда мавсум учун яратилган заҳира манбаи кўздан кечирилиб, туманнинг эҳтиёжманд 201 та хонадонига "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 200kg.dan кўмир маҳсулоти тарқатилди.
Шунингдек вилоят 3-сектор раҳбари тумандаги ижтимоий объектларнинг совуқ об-ҳаво шароитида барқарор ишлашини таъминлаш, айниқса, иситиш тизимлари ҳолатини ўрганди.
Масъулларга энерго тизимни барқарор ишлашини доимий назорат қилиб бориш, бунда техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш бўйича таклифларини берди.
Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари, шунингдек, қолган барча шаҳар ва туманлар 3-секторига қарашли маҳаллалардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.