Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Пешку туманида ўтказилди
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули, бугун 29 октябрь куни Пешку тумани “Ўзбек” маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.