31 Январ 2023 йил 592

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманида ўтказилди

Бугун, 31 январь куни Шофиркон туманида вилоят ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев бошчилигида 3-сектор масъуллари, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Бунда, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, секторга қарашли ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсад қилинган.

Мазкур қабулда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан тегишли масъуллар иштирокида Шофиркон, Вобкент ва Ғиждувон туманлари аҳолисининг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар иш юритувига олинди ва ҳар бири бўйича чора-тадбир белгиланиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech