Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга доир муҳокама йиғилишларини ўтказмоқда
Аввал хабар берганимиздек, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев белгиланган иш режаси асосида ҳудудларга бориб, маҳаллаларда содир этилган жиноятларни, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни, масъуллар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир амалга оширилган ишларни жойига чиқиб ўрганиб, бирма-бир муҳокама қилиб бормоқда.
Бугун, 6 июнь куни ҳам бошқарм бошлиғи Олот туманида бўлиб, туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар иштирокида туманнинг 4-секторига қарашли «Дилкор» маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифаларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилди.
Бошқарма бошлиғи муҳокама жараёнида маҳаллада оила турмуш доирасида содир этилилиши мумкин бўлган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари борасида сўз юритди.
Шунингдек, йўл транспорт ҳодисалари, ўғирлик, фирибгарлик, тан жароҳати етказиш, ҳақорат қилиш, айниқса кибер жиноятчилик хусусида батафсил тушунтиришлар берди.
Ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглаб, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда омиллларини бирма-бир таҳлил қилди.
Муҳокамада маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори, ҳудудий ички ишлар бўлими ва бошқа мутасадди идоралар томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди.
Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.