Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ташкил этилган тунги хизмат фаолиятини ўрганди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев кундалик иш режа асосида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг самарадорлигини борасида ўрганишлар ўтказмоқда.
Жумладан, бугун, 25 июль кунидан 26 июль кунига ўтар кечаси бошқарма бошлиғи тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари билан биргаликда Жондор ҳамда Ромитан туманларида ўрганишлар ўтказди.
Жондор туманининг Ойдин маҳалласида жойлашган 1-сон ички ишлар бўлинмаси, «Ромиш» маҳалласига хизмат кўрсатувчи 292-сонли таянч пункти фаолияти, тунги навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг фаолиятини ўрганиб, тергов тезкор гуруҳининг ҳодиса содир бўлган жойга етиб келишини кўрикдан ўтказди.
Бундан ташқари Жондор ва Ромитан туманларини боғловчи Оқтепа маҳалласида жойлашган 2-сон чегара жамоат назорати масканида тунги хизматнинг ташкил этилганлиги ҳам кўздан кечирилди.
Шундан сўнг Ромитан тумани Ички ишлар бўлимига борилиб, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган ходимларнинг фаолиятини ҳам ўрганди. Бунда тезкор-тергов гуруҳи ҳамда туман маркази бўйлаб патруллик гуруҳига жалб этилган ходимларнинг фаолияти, Ромитан тумани ИИБ ЙҲХГ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбарлик гуруҳи фаолияти ҳам жойида ўрганилди.
Мазкур ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддилар ва профилактика инспекторига тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб, маҳаллада оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.