27 Апрел 2023 йил 361

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида хавфсиз туризмни таъминлашга доир муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов томонидан навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда сайёҳлик намойиши объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда туристларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилган ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўриб чиқилди.

Жараёнда шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, туризм салоҳиятини ошириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар хавфсизлиги, уларга нисбатан ёхуд туристлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир топшириқлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Якунда 2023 йилнинг айни кунига қадар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар иштирокида бирорта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмагани эътироф этилиб, туристик объектларда ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижро ва хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, бунда раҳбар ходимлардан шахсий намуна кўрсатиш талаб қилинди.

Text to speech