Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида мавжуд бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилинади
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилади.
Танловда идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин. (олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно)
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.
- биометрик паспорт ёки ID-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси; (сиртқи таълимда тахсил олаётган бўлса ўқиш жойидан маълумотнома, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ва идоравий академик лицейни тугатганлар ўрта-махсус диплом ва иловалари билан);
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 13 июнь - 17 июнь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.
2023 йилнинг 13 июнь - 17 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,
Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-07
Телеграмм расмий саҳифаси: @bviib – дан ахборот олиб боришингиз мумкин