24 Август 2022 йил 453

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, 24 август куни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигида барча ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда Маъмурий назорат ва ҳисоб профилактика иши йиғма жилдларини юритиш тартиби юзасидан ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга доир профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Бунда, ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари ҳамда жойлардаги профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат ва профилактика ҳисобда турган шахсларга нисбатан юритиб келинаётган профилактика иши йиғма жилдларнинг меъёрий буйруқ талаблари асосида юритилиши, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи томонидан кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманлар тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқланган камчиликлар юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech