1 Май 2023 йил 500

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, 1 май куни Бухоро вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов томонидан навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий бўлим бошлиқлари ва масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг 4 ойи давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган тезкор ҳамда профилактик тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма Қарор бўйича маҳаллаларда келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган манзилли ишлар, кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирларни жадаллаштириш ҳамда ҳудудий ички ишлар органларида хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш масалалари танқидий кўриб чиқилди.

Жараёнда шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир топшириқлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Text to speech