Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги брифинг ўтказилди
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланувчи Паянов Ғолиб Зайниддинович ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бўлим бошлиғи подполковник А.Долиходжаев, Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Ш.Жалолов, Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Ширинов ва Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси подполковник Ж.Юсупов томонидан, ушбу жиноий ишнинг 200 дан ортиқ жабрланувчилари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилди.
Мазкур брифинг доирасида жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларининг якунланиш арафасида эканлиги, тергов давомида амалга оширилган ишлар, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида олиб борилган тезкор ва тергов ҳаракатлари юзасидан батафсил маълумот берилиб, жабрланувчиларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди.