4 Июн 2022 йил 603

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Бугун, 4 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби билан “Тил – миллат бойлиги” мавзусига бағишланган навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан Бухоро давлат университети Тилшунослик кафедраси мудири Атаулло Ахмедов томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.

Бунда, давлат раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда она тилимизга бўлган эътибор кун сайин ортиб бораётганлиги, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлагани барча юртдошларимиз қалбига чексиз ғурур, ифтихор ва фахр бағишлаганлигини, қолаверса, «Давлат тили ҳақида»ги қонун ўзбек тилини илмий асосда ривожлантириш борасида кенг имкониятлар яратилганлигини, мазкур қонун билан мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили мақомига эга эканлиги, жамиятимизда унинг мавқеини юксалтиришга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши кераклиги борасида сўз юритилди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан вилоят ИИБнинг хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида самарали иш натижаларига кўра ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар турли даражадиги мукофот ва эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

Жумладан, ИИВнинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан 1 нафар, ИИИ-даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони билан 2 нафар, «Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан 2 нафар ва Ички ишлар вазирлигининг «Эсдалик қўл соати» билан 2 нафар ҳамда пул мукофотлари билан 12 нафар ходимлар тақдирланди.

Шунингдек, 21 нафар ходимга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги тегишли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомга мувофиқ навбатдаги «подполковник» ва «лейтенант» махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Text to speech