27 Май 2023 йил 465

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бугун, 27 май куни Бухоро вилоятида кундалик содир этилаётган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш, тергов идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жиноятларнинг фош этилиши, туман (шаҳар)лар кесимида жиноятчилик салмоғи ҳамда уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бўйича кенг жамоатчиликка ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.

Бунда, тизимда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган ҳаётий тамойилни қарор топтиришга доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама ва шов-шувларга сабаб бўлган жиноий ҳолатлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатларининг бориши хусусидаги ахборотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Анжуман мобайнида бошқарма бошлиғи ўринбосари ва соҳавий хизматлар масъуллари томонидан жиноятларни фош этиш, аниқланган ва олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, туман (шаҳар)ларда жиноятчилик салмоғи ҳамда тергов хизмати ходимларининг фаолияти, келиб тушган мурожаатлар, хизмат интизоми ва қонунчилик йўналишларида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Таклиф ва мулоҳазаларга бой ўтган матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва мустақил блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли соҳавий хизмат масъулларидан батафсил жавоблар олишди.

Text to speech