Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бугун, 31 октябрь куни Бухоро вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигида навбатдаги муҳокама йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг барча ўринбосарлари, мустақил бошқарма ва соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳудудларга бириктирилган масъуллар иштирок этдилар.
Йиғилишда:
- Жорий йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида Бухоро вилояти ИИО масъул ходимлари билан ўтказилган кенгайтирилган сайёр йиғилиш якуни бўйича тузилган баённома бандларининг ижроси ҳамда
- 2022 йил 21 октябрдаги Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ИИО тизимида мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хаританинг ижроси муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг бажарилиш механизмлари, моддий таъминоти ва шу каби ташкилий масалалар ечими бўйича таклифлар ўрганилди.
Ҳар бир кўриб чиқилган масала ва бу борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва вилоят Ички ишлар бошқармасидан шаҳар ва туманларга бириктирилган кураторларга манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилди.