14 Январ 2023 йил 605

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби ҳамда фахрийлар қатнашдилар.

Тантанали тадбирда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ички ишлар вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.

Жумладан, 1нафар ходим “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, 2 нафар ходим И даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 2 нафар ходим ИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 3 нафар ходим ИИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 1 нафар ходим Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланган бўлса, бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан, бошқарма бошлиғининг буйруғи орқали 773 нафар ходимларга пул мукофоти берилиб, 17 нафар ходимларнинг ҳаракатдаги интизомий жазолари рағбатлантириш тариқасида муддатидан илгари олиб ташланди.

Text to speech