Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 30 май куни вилоят Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар:
- вилоят Ички ишлар бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат йиғма отрядлар томонидан вилоятдаги 96 та қизил тоифага кирган маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жиноятларни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ҳафталик иш натижалари, йўл қўйилган тизимли хато ва камчиликлар, келгусидаги вазифалар;
- Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган барча корхона, ташкилот, муассаса ва бошқа объектларда ташкил этилган тунги қоровулликларнинг аҳволи, тунги қоровуллар билан ички ишлар органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги мавжуд муаммолар;
- “Ғалла-2022” ўрим-йиғим мавсумининг бошланиши муносабати билан ҳалла ўрим комбайнлари, дон махсулотларини ташишга жалб этилган юк транспорт воситалари бошқа ёрдамчи техникаларнинг тайёргарлиги, дон махсулотларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш юзасидан тезкор гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш, дон қабул қилиш масканларида хавфсизлик ҳамда ушбу тадбирларга жалб этилган транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш ва Ташкилий бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари ва тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.