2 Феврал 2023 йил 535

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 февраль куни вилоят Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) Ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим вa бўлинма бошлиқлари вa масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев олиб бориб, қуйидаги масалалар,

- вилоятдаги 94 та қизил тоифадаги маҳаллаларда Ички ишлар бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат йиғма отрядлар фаолиятини йўлга қўйиш, бунда қизил тоифага кирган маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жиноятларни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар;

Шунингдек, 193 та сариқ тоифадаги маҳаллаларда ҳам жиноятларни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар;

Бундан ташқари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган барча корхона, ташкилот, муассаса вa бошқа объектларда ташкил этилган тунги қоровулликларнинг аҳволи, тунги қоровуллар билан ички ишлар органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги мавжуд муаммолар бирма-бир муҳокама қилинди.

Муҳокамада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят вa ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар вa туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш вa Ташкилий бошқармалари раҳбарлари, шаҳар вa туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари вa тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқ вa манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Йиғилиш якунида барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар вa масъул ходимларидан ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик вa жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик вa ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли вa самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.

Шунингдек, маҳаллаларда келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» va «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги борасида сўз борди.

Text to speech