25 Март 2023 йил 390

Бухоро вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларга махсус сертификатлар топширилди

Ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар олиб борилиб, тизимда кадрлар малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли фармойиши талаблари ижроси юзасидан Мудофаа вазирлигига қарашли 28803-сонли ҳарбий қисмда бир қатор соҳа ходимлари малака оширдилар.

Ихтисослаштирилган ўқув амалий курсларида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимларининг интеллектуал билим салоҳияти, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилди.

Ўқув курси якунида тингловчиларга вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Умид Утаев томонидан махсус сертификатлар тантанали топширилди.

Text to speech