Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ППХ батальони фаолияти ва у эрда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальонида бўлиб, тааллуқли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва соҳа ходимлари иштирокида йўриқнома ўтказди.
Унда, кундузги ҳамда тунги хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда уларнинг жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ходимлар учун муносиб хизмат шароитларини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
Хусусан, ходимларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган замонавий ошхона, ётоқхона ва дам олиш хоналарида яратилган қулайликларни кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида бошқарма бошлиғи батальонда зарурий техника ҳамда бошқа воситаларнинг етарлилиги ва мавжуд муаммоларни бирма-бир кўриб чиқиб, аниқланган масалалар юзасидан масъулларга зарурий топшириқлар берди.