15 Июл 2023 йил 597

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қоракўл тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга доир муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов бошчилигида бошқарма соҳавий хизматлар раҳбарлари ва Қоракўл тумани ИИБнинг барча ходимлари иштирокида шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга доир муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда, дастлаб туман ИИБ масъуллари томонидан бўлимда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, шахсий таркиб томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли қонунбузарликларни олдини олиш, вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ярим йиллик фаолият давомида содир этилган коррупсион ҳолатлар билан боғлиқ салбий ҳодисаларга йўл қўймаслик бўйича олиб борилган профилактик ишлар юзасидан ахборот берилиб, амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида маъруза қилинди.

Тадбир доирасида бошқарма бошлиғи томонидан барча соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ходимларнинг айнан шу йўналишда амалга оширган ишлари муҳокама қилиниб, хато ва камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Ижобий натижаларга эришган ходимлар ва улардан айримларининг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари эълон қилинди.

Text to speech