11 Август 2022 йил 615

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари хизмат фаолиятини ўрганмоқда

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев кундалик иш режа асосида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасида ўрганишлар ўтказмоқда.

Жумладан, бугун, 11 август куни бошқарма бошлиғи тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари билан биргаликда Вобкент туманида ўрганишлар ўтказди.

Вобкент тумани “Хайрхуш” ва “Чорбоғкент” маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда ушбу маҳаллалардаги жамоат назорати масеанларининг фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг иш тартиблари ўрганилди.

Бундан ташқари туман ички ишлар бўлими тергов тезкор гуруҳининг ҳодиса содир бўлган жойга етиб келиши ва воқеа жойидаги ҳаракатлари кўрикдан ўтказилди.

Ўрганиш давомида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ишларнинг натижадорлиги танқидий таҳлил қилиниб, профилактика инспекторлари юритувидаги ҳужжатлар, ариза ва хабарлар бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари жойида ўрганилди.

Мазкур ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддилар ва профилактика инспекторларига тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб, маҳаллада оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech