Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан ўрганишлари давом этмоқда
Бугун, 18 январь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази 1-сон ЖИEК да бўлиб, муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганди.
Ташриф давомида колониянинг қиш мавсумига тайёргарлиги, иссиқлик тизимининг бир маромда ишлаши, ҳудудни ободонлаштириш, туркум ётоқхоналари, озиқ-овқатларни сақлаш омборхонаси ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонаси ҳамда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация қилиш марказида ҳам бўлди.
Мазкур муассасаларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимининг ҳолати, бу ерда сақланаётганларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, уларнинг сифати ҳам кўздан кечирилди.
Бошқарма бошлиғи мазкур муассасаларда қиш мавсумини беталафот ўтказиш, хоналарни муқобил иссиқ ҳарорат билан таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида ўзининг бир қатор тавсияларини бериб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди ва ижросини алоҳида назоратга олди.
Бошқарма бошлиғининг ўрганишлари давом этмоқда.