15 Август 2022 йил 524

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ҳудудий ички ишлар органлари хизмат фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев кундалик иш режа асосида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасида ўрганишлар ўтказмоқда.

Жумладан: бугун, 15 август куни ҳам бошқарма бошлиғи тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари билан биргаликда Олот туманида бўлди.

Дастлабки манзил туманнинг “қизил тоифа”га кирувчиУсмоншайх” маҳалласи. Бу ерда масъуллар ушбу маҳаллага хизмат кўрсатувчи ички ишлар органлари таянч пункти ва профилактика инспекторининг кундалик фаолияти, инспекторнинг юритувидаги ҳужжатлар, йиғма отряднинг ўрганишлари натижалари, бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилиши лозим бўлган ишлар аҳволи ҳам кўздан кечирилди.

Навбатдаги “Шайхлар” маҳалласига борган бошқарма бошлиғи бошчилигидаги масъуллар 1-сон Ички ишлар бўлинмаси, ушбу маҳаллага хизмат кўрсатувчи 529-сонли ва “Баёт” маҳалласидаги 532-сонли ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолияти, шунингдек мазкур ҳудудларда тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун ташкил этилган Жамоатчилик назорати масканларининг фаолиятини ҳам ўрганишди.

Ўрганишлар давомида асосий эътибор, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган йўл хариталарининг ижроси ва бу бордаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилди.

Мазкур ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддилар ва профилактика инспекторларига тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб, маҳаллада оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Text to speech