9 Декабр 2022 йил 824

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ZOOM платформаси орқали навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Бугун, 9 декабрь куни Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туманлар ички ишлар органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда бугунги куннинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан:

- ҳудудларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликнинг аҳволи, мавсумни беталафот ўтказиш, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бунда айниқса аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўмир етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аниқланган муаммолар ва фуқароларнинг таклифларидан келиб чиқиб мавсум давомида электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш масалалари бирма-бир кўриб чиқилиб, ҳудудий ички ишлар органларида сиёсий-ижтимоий вазият бўйича идоралараро тезкор штаблар фаолиятини йўлга қўйиш борасида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech