Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда навбатдаги таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг мажлислар залида Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан эришилган ютуқлар ҳамда содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар шунингдек, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан навбатдаги таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бошқармаси раҳбари ҳамда масъул ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ҳудудида намунали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қараган бир қатор ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этмаган ходимларга қатъий таъсир чоралари қўлланиши юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Бундан ташқари, тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнггида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан шахсий таркиб бўлим ва бўлинма раҳбарларига бугунги муҳокамадан керакли хулосани чиқариб, самарали ва натижали ишни ташкил этиш ва вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ салбий ҳолатларни камайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.