Бухоро вилояти ИИБда ходимлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида “Энг яхши китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Китоб инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга инсон доим билим олиш изланиш билан ўз дунёқарашини оширади фикрлаш доирасини кенгайтиради бугун юртимизда китобхонликни тарғиб қилувчи тадбирлар ўзига хос тарзда ўтказилаётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи талабларига асосан, бугун 18 ноябрь куни Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танловни адолатли ва юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона марказидан бой тажрибага эга ўқитувчи-мураббийлар таклиф этилди.
Танловда бошқарма аппарати ҳамда шаҳар-туманлар ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматлардан 30дан ортиқ ходимлар иштирок этишди.
Кўрик танлов икки босқичда бўлиб, тест синови, бадий асарлар билимдони, тезкор савол-жавоб ҳамда буюк мутафаккир ва адиб шартлари асосида иштирокчилар билимлари синовдан ўтказилди.
Якунда танловда бор билим ва маҳоратини намоён этиб, ғолиб бўлган ходимлар бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалар ҳамда китоблар жамланмаси билан муносиб тақдирландилар.