Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бугун, 10 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Очиқлик – коррупциянинг олдини олишда муҳим восита” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ масъуллари ҳамда Бухоро давлат университети ўқитувчиси Иззатулло Шоев томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.
Бунда, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда қонун устуворлиги, тинчлик осойишталикни янада таъминлаш юзасидан олиб бораётган оқилона сиёсати ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларида жаҳон миқёсида коррупциянинг олдини олишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг натижаси қай даражада ўз самараси кўрсатаётганлиги юзасидан алоҳида сўз юритилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилиши муносабати билан бошқарма шахсий таркибига керакли маълумотларни етказиш мақсадида таклиф этилган 3-Бухоро сайлов округи комиссия аъзоси, эксперт Қаҳрамон Турсунов томонидан батафсил маълумотлар берилиб, ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Тадбир доирасида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 ноябрь кунидаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 23-сонли қарори асосида жорий йилнинг 2 май куни тест синовларида иштирок этиб, юқори кўрсаткичларни қайд этган Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 5 нафар профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномаси топширилди.