Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бугун, 15 июль куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Инсон қадр-қимматини камситиш, қийноққа солиш — жиноят” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ масъуллари ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Рустам Сунадов томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.
Бунда, ҳуқуққа қарши қаратилган жиноят кўринишларидан бири ҳисобланган қийноқ шахснинг жисмоний ва руҳий дахлсизлиги, шахсий хавфсизлигига тажовуз қилиши, шу боис ҳам 1948 йил 10 декабрда халқаро ҳамжамият «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»ни қабул қилиш орқали қийноқ ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллашни тақиқлангани ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, Декларациянинг 5-моддасида «Ҳеч ким азоб-уқубатга ёки ваҳшийларча, инсонликка иснод бўлган ёки қадр-қимматни хўрлайдиган муомала ва жазога мустаҳиқ бўлмаслиги керак» – деган қоида мустаҳкамлангани хусусида таъкидланди. 2018 йилнинг 4 апрель кунидаги «Суд-тергов фаолиятида фуқаролар¬нинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Жиноят кодексининг 235-моддасига ўзгартишлар киритилгани ҳамда қийноқ учун жавобгарликка оид нормалар такомиллаштирилгани юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, ММИ ва КБТХ бошлиғи Умид Утаев томонидан Бухоро вилояти Ички ишлар органларининг мукофотланган бир гуруҳ ёш ходимлари тақдирланди. Булар:
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги шунингдек, Ички ишлар органларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаол иштироки учун ҳамда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан, ИИВнинг тегишли буйруғига кўра:
- Қоровулбозор тумани ИИБ эксперт криминалистика гуруҳи катта эксперти - катта лейтенант Шахзод Исломов “Эсдалик қўл соати” билан;
- вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ катта инспектори - катта лейтенант Жасурбек Шукурлаев “Ёшлар фидойиси” кўкрак нишони билан;
- вилоят ИИБ ЖХХ бўлинмалари ЖТСБ ППХ батолёни 2-отряд ходими - сафдор Бахром Хайриев пул мукофоти билан ҳамда
Жорий йилнинг 27 апрель кунидан 3 май кунига қадар Бирлашган Араб Амирлигида ўтказилган спортнинг «Армврестинг» тури бўйича “ХХИ-Осиё Армврестинг” чемпионатида муносиб иштирок этиб, қизлар ўртасида фахрли 3-ўринни эгаллаб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келганлиги муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига кўра:
- Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи - лейтенант Интизор Искандарова пул мукофоти билан;
Вазифасига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак кўрсатаётгани учун:
- Ғиждувон тумани ИИБ 1-сон ИИБ ҲП гуруҳи профилактика инспектори - катта лейтенат Фирдавс Сафаров пул мукофоти билан;
“Юксак жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик” шиори остида ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг 3-Республика Ёшлар Форумида қизлар ўртасида спортнинг «Сузиш» тури бўйича ўтказилган мусобақада Бухоро вилояти ИИБ жамоаси номидан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги муносабати билан
- Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи - лейтенант Садоқат Тўраева Ички ишлар вазири ўринбосарининг 1-даражали Дипломи ҳамда 5.000.000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланганларга алоҳида миннатдорлик билдирилиб, муносиб рағбатлантирилди.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ 1 нафар ходимга «подполковник» махсус унвони топширилди.