Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бугун, 24 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “ОАВ — жамият тараққиётининг кўзгуси” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ масъуллари ҳамда вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Шодмон Сулаймонов томонидан маъруза қилиниб, ходимларга батафсил маълумотлар берилди.
Бунда, ахборот мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савияси шаклланишининг асосий воситаларидан биридир. Шунинг учун ҳам ахборотга бўлган ҳаётий эҳтиёж, уни қондиришга хизмат қилувчи омилларни шакллантириш кишилик тараққиётининг ҳар бир босқичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келгани ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги ИИБ Ахборот хизматлари ходимлари интернет тармоғидаги веб-сайт ҳамда телеграм каналлари орқали аҳолини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти ҳақида ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиб келиши баробарида мазкур йўналишдаги долзарб масалаларни аҳолига доимий равишда етказиб туриш, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нотўғри ва нохолис ахборотлар тарқалишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ вазиятларнинг тезкор ва ҳаққоний ёритилишини таъминлашда фидойилик кўрсатаётгани таъкидланди.
Шунигдек, Хавфсизлик қоидалари юзасидан фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими томонидан очиқ сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб бодилди.
Республика бўйича ИИО ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазирлиги ШХББ бўйича Бухоро вилояти бошқармаси масъул ходими томонидан маруза қилинди.
Шу билан бирга, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин Сафаров томонидан Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Тошкент шаҳрида ўтказилган турли Осиё чемпионатларида ғолибликни қўлга киритиб қайтган Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари катта сержант Шариф Қўшаев, сержант Нурбек Тўраев, сержант Шахбоз Нурматов, сафдор Дилшод Намозов ва кичик сержант Азизабону Латиповаларга алоҳида миннатдорлик билдирилиб, бир марталик пул мокофотлари билан рағбатлантирилди.