Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 декабрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар,
- Вилоят маркази ва шаҳар туманларда “Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги вазифалар;
- жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг таҳлили ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича идоралараро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар;
- байрам тадбирлари даврида ходимлар ўртасида хизмат интизомига риоя қилишга доир вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш ва Ташкилий бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари ва тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимларидан ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари талаб қилинди.