16 Декабр 2022 йил 639

Бухоро вилояти ИИБда жиноятчилик, ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик масалаларига доир муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, 16 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор тариқасида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан қуйидаги масалалар: жумладан жорий йилнинг ўтган 12 ойи 15 кунида вилоятда содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар ҳамда келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чоралар;

Шу билан бирга, жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги шакл-1, шакл-2 китобларига қайд этилган ариза ва хабарлар юзасидан суриштирув ҳаракатларини қисқа муддатларда сифатли ўтказиб, якуний қарор қабул қилиш;

Тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиб, қисқа муддатларда якуний қарорлар қабул қилиш;

Жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, қидирув эълон қилинган шахсларни ушлаш юзасидан тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш;

Профилактика инспекторлари ҳамда ЙҲХХ ходимларининг иш юритувида бўлган маъмурий иш материаллари бўйича суриштирув ҳаракатларини якунлаб, суд муҳокамасига юбориш чораларини кўриш;

Ҳудудларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликнинг аҳволи, мавсумни беталафот ўтказиш, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб, уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишларини амалга ошириш, жумладан аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўмир етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш, мавсум давомида электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.

Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокама йиғилиши давомида ҳар бир кўрилган масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, танқидий таҳлил қилинди.

Якунда ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳар бир соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органларида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, идоралараро тезкор штаблар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасидаги ишларни янада кучайтириш, бунда раҳбар ходимлардан шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech