Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Вобкент ҳамда Ғиждувон туманида тунги хизмат жараёнлари юзасидан ўрганишлар олиб борди
Ҳудудий ички ишлар бўлимларида бўлган бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Навбатчилик қисмида юритилаётган китобларда қайд этилган ариза ва хабарларнинг бугунги кундаги ҳолати, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган тизимли муаммоларни ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тезкор-тергов гуруҳига жалб этилган ходимлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, ички ишлар бўлимлари Навбатчилик қисмига келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан ўз вақтида ҳодиса содир бўлган жойга етиб бориш, фуқароларнинг мурожаатларини тўлиқлигича ўрганиб, тегишли терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли амалга оширишлари юзасидан ўзининг кўрсатма ва топшириқларини берди.
Ушбу жараёнда фуқароларнинг бўлимга олиб келиниши, суриштирув ва тергов хоналарининг зарурий техник ва видеокузатув мосламалари билан жиҳозланганлиги, суриштирув жараёнлари ва тезкор-тергов гуруҳига жалб этилган ходимлар билан хизмат вазифалари юзасидан савол жавоблар ўтказди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи маҳаллаларда "Хавфсиз тун" тадбирига жалб қилинган ходимлар фаолиятини ҳам жойига чиқиб ўрганди.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан вилоятнинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ташкил этилган тунги гуруҳлар фаолиятини ўрганиш ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ҳам ўрганиш, ҳам амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлари давом этмоқда