7 Июн 2024 йил 1119

Бухоро вилоят ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «қидирув» махсус тезкор профилактик тадбирлари ўз самарасини бермоқда

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойишига асосан вилоят ҳудудида жиноят содир содир етиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни ушлашб, жазонинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги “қидирув” махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган. Ушбу тадбирлар давомида жавобгарликдан яшириниб юрган бир нечта шахслар қўлга олинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яширинганлиги учун, Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳрининг, Файзулло Хўжаев маҳалласида рўйхатда турувчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 1-қисми билан судланган, Р.О. “қидирув” тадбирларига жалб этилган вилоят ИИБ ППХ батальони ходимлари томонидан Пешку тумани ҳудудида қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуд 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Иккинчи ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айьли деб топилиб, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган, Ромитан туманининг Боғитуркон маҳалласида рўйхатда турувчи А.А. Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Жиззах вилояти ҳудудида ушланди.

Учинчи ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисм “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Истиқлол маҳалласида рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган Т.А. олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Бухоро шаҳри ҳудудида яширинган манзили аниқланиб ушланди ва 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

«Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech