2 Феврал 2024 йил 1153

Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим тергов бўлимлари шахсий таркиби билан ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Унда 2023 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда кадрлар билан ишлаш аҳволи, қонунчилик ва хизмат интизомини бузиш ҳолатлари келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда ўтган ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш чоралари бирма-бир кўриб чиқилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим тергов бўлимлари шахсий таркиби иштирокида “Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномани ўрганиш юзасидан  ўқув семинари ўтказилди.   

Text to speech