Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида вилоят ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, 3-сектор фаолиятини такомиллаштириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, мустақил бўлим ва бўлинмалар бошлиқлари ҳамда видеоконфресалоқа орқали барча шаҳар – туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, сектор котиблари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи инспекторлари ва вилоятдан шаҳар-туманларга бириктирилган масъуллар иштирок этишди.
Кун тартибидаги дастлабки масала, 3-секторларда олиб борилаётган иш натижалари муҳокамаси ўтказилди.
Бунда, секторлар фаолиятини тўғри ташкил этиш, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, масъул котибларнинг бошқарувчилик ва ишчанлик хислатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш давомида “Хавфсиз ҳудуд – зарбдор ойлиги” профилактик тадбири давомида амалга оширилган ишлар муҳокамаси ҳам ўтказилди.
Жараёнда ойликдан кўзланган мақсад, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир ҳудудларни жиноятдан ҳоли "яшил" ҳудудларга айлантириш борасидаги ишлар суратини ошириш мақсадида тегишли масъулларга манзиллари аниқ топшириқлар берилди.