Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов ўзига бириктирилган Ғиждувон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг чорак якунларига бағишланган сессия ишида иштирок этди
Аввал хабар берганимиздек, вилоят 3-сектор раҳбари,
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон
Турсунов, Президентимизнинг топшириғи асосида ўзига горизонтал бошқарув асосида бириктирилган
туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ҳисобот
йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.
Худди шундай, бугун 21 май куни, бошқарма бошлиғи
Икромжон Турсунов навбатдаги Ғиждувон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг 121-сессиясида
ҳудудий сектор раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади.
Бунда, тўртта сектор раҳбари, халқ депутатлари туман
Кенгашининг депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат
ташкилотларининг масъул раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари
иштирок этишди.
Сессия кун тартибига қўйилган масалалар, шу
жумладан туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни
камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб
кетган фуқаролар билан ишлаш, томорқадан фойдаланиш бўйича Сайхунобод тажрибасини
жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш,
маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг масъулиятини ошириш
масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳолининг йиллар давомида бартараф
қилинмасдан келаётган муаммолари, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, мурожаатлар
билан ишлаш борасидаги оқсоқликлар, уларни ҳар бир маҳалла, ташкилот ва йўналиш
кесимида ажратиб таҳлил қилиш ва ечими бўйича манзилли чора тадбирларни
белгилаш, маҳалла еттилиги зиммасига юклатилган вазифалар ижросини кундалик
назорат қилиш ва масъулиятини ошириш борасида ўзининг бир қатор таклиф ҳамда
тавсияларини бериб, маҳаллий депутатларнинг ушбу жараёнда фаол бўлишларини
сўради.
Конструктив тартибда ўтган сессия ишида бошқарма
бошлиғи ва маҳаллий депутатлар томонидан илгари сурилган таклиф ва тавсиялар
юзасидан Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул
қилиниб, ижрога қаратилди.