4 Феврал 2025 йил 1180

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсунов бошчилигида Ғиждувон туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ва манзилли чора-тадбирлар қизғин давом этмоқда

Хабар бериб бораётганимиздек , Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида Ғиждувон туманида вилоят Ички ишлар бошқармасидан бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, бошқарма бошлиғи мазкур ишларнинг боришини кўздан кечириш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштиришга доир ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар жараёнида бошқарма бошлиғи кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, касбга ўқитиш, аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича "Сайхунобод тажрибаси"дан фойдаланишни аҳоли орасида оммалаштириш орқали уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш борасида ўзининг тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув таъминоти билан таъминлаш даражасини яхшилаш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Шу билан бирга маҳаллаларда, халқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларда, ички кўчаларда тозалаш, ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, янги боғлар яратиш, қишлоқ хўжалиги ерларида, боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни олиб бориш, ариқ ва зовурларни тозалаш, бетонлаштириш каби ишларни бажариш юзасидан ҳам тавсиялар берди.

Халқаро аҳамиятга эга М37 автомобиль йўли ёқасида қурилган ноқонуний қурилмалар ҳамда белгиланган тартиб асосида ўрнатилмаган турли реклама банерларини бартараф қилиш, йўл ёқаларида ҳам кўп йиллик манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам бирма бир кўздан кечирилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов бошчилигида олиб борилаётган бу каби манзилли ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech