Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсунов Ғиждувон тумани маҳаллаларининг еттилик вакиллари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилди
Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада кучайтириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, шу жумладан меҳнатга лаёқатли, доимий даромад манбасига эга бўлмаган аҳолининг ишсиз қатламини доимий иш билан таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан манзилли топшириқлар берилди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоят 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманида бўлиб, туман мутасадди раҳбарлари ва маҳаллалар "еттилик" вакиллари билан учрашиб қуйидаги масалаларни муҳокама қилди, жумладан:
·ҳар бир маҳалла кесимида ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, яъни ички йўлларни шағаллаштириш, жорий таъмирлаш ва асфальтлаштириш, электр энергияси, табиий ёки суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳалларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни жадаллаштириш;
·фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида ечим топиш;
·тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, уларнинг фаолиини кенгайтириш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш;
·аҳолининг ишсиз қатламини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга йўналтириш, томорқадан самарали фойдаланиш йўлларини тушунтириб уларни доимий иш ва даромад манбасига эга қилиш;
·"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимиз иқлим шароитига мос келадиган турли мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиб боғлар яратиш;
·куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида энг аввало ижтимоий объектлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, марказий шифохона, оилавий шифокорлик пунктларидаги қозонхоналарнинг созлиги ва ишчи ҳолатда эканлигини кундалик назоратга олиш;
·мазкур йўналишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор штаб фаолиятини йўлга қўйиш;
·қозонхоналар ва иситиш тизимларининг ҳолатини яхшилаш орқали мазкур объектларда иссиқликнинг барқарорлигини таъминлаш;
·ижтимоий объектлар биноларининг таъмирталаб том ва фасад қисмларини ҳамда кириш йўлакларини таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб, ертўлаларни тартибга келтириш;
·истеъмолчиларни барқарор электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш;
·маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир олиб борилаётган "фуқаробай", "хонадонбай" ишларни манзилли амалга ошириб, профилактик тадбирларни кучайтириш;
·савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, одамлар гавжум бўладиган марказий кўча ва бошқа жамоат жойларида, маҳалланинг кириш ва чиқиш йўллари ёқасида замонавий видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш масалалари бирма бир кўриб чиқилди.
Ҳар бир масала юзасидан масъул раҳбарлар ва маҳаллалар еттилик вакилларининг фикр мулоҳазалари, жойлардаги мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Муҳокама якунида бошқарма бошлиғи томонидан мутасаддиларга манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари вилоят 3-секторига қарашли барча ҳудудларда режа асосида ўтказилади.