Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсуновга бириктирилган кўлижабборлик оилалар фаровон турмуш сари янги қадамлар қўймоқда
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Президентимиз томонидан “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-143-сонли Фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори имзоланиб, вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа тааллуқли идоралар раҳбарларига бир қатор топшириқлар берилди.
Жумладан, Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи камбағал оилалар раҳбар ходимларга бириктириб берилди.
Аввал хабар берганимиздек, вилоят 3-сектори раҳбари сифатида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига ҳам камбағал оилалар бириктириб берилиб, манзилли ишлар бошлаб юборилган эди.
Бугун, бошқарма бошлиғи Икромжон Турсунов Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида бўлиб, ўзига бириктирилган ушбу фуқароларнинг хонадонларида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишларининг якуний босқичини кўздан кечирди.
Бундан ташқари ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режа асосида уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва даромадини ошириш, фарзандларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, турли фан ва спорт тўгаракларига жалб этилганлик, муносиб ва сифатли таълим олишлари учун яратиб берилган шарт-шароитларни ҳам бирма-бир кўздан кечириб, масъулларга яна бир қатор топшириқларини берди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи органлари раҳбар ходимларига бириктирилган ҳар бир камбағал оилалар билан манзилли ишлаш бўйича тузилган йўл хариталарининг ижроси алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар бири бўйича индивидуал режа асосида манзилли ишлар давом эттирилмоқда.