Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсуновга бириктирилган "кўлижабборлик" кам таъминланган оилаларнинг муаммолари ечим топмоқда
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Президентимиз томонидан “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-143-сонли Фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори имзоланиб, вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа тааллуқли идоралар раҳбарларига бир қатор топшириқлар берилди.
Бунга асосан Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи камбағал оилалар ҳам вилоят ҳамда ҳудудий сектор раҳбарларига бириктириб берилди.
Шу жумладан 3-сектор раҳбари сифатида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига ҳам камбағал оилалар бириктириб берилиб, манзилли ишлар бошлаб юборилган эди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида бўлиб, ўзига бириктирилган Жамила Бобоёрова, Самандар Ҳамроев ҳамда Ҳоловат Чўллиеваларнинг хонадонларида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида, ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режа асосида уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва даромадини ошириш, фарзандларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, турли фан ва спорт тўгаракларига жалб этган ҳолда, сифатли таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида масъулларга яна бир қатор тавсиялар берилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи органлари раҳбар ходимларига бириктирилган ҳар бир камбағал оилалар билан манзилли ишлаш бўйича тузилган йўл хариталарининг ижроси алоҳида назоратга олинган.