22 Сентябр 2024 йил 1224

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсуновга бириктирилган кўлижабборлик кам таъминланган оилаларнинг муаммолари ечим топмоқда

Расмий саҳифаларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз хабарингиз бор, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 11 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи камбағал оилалар вилоят ҳамда ҳудудий сектор раҳбарларига бириктириб берилди. Шу жумладан 3-сектор раҳбари сифатида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига ҳам камбағал оилалар бириктириб берилиб, манзилли ишлар бошлаб юборилган эди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида истиқомат қилувчи ўзига бириктирилган 5 та кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича алоҳида йўл хариталарини тузиб, манзилли тадбирларнинг бажарилишини алоҳида назоратга олган ҳолда, ҳар куни ушбу маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

Бугунги ўрганишлар давомида ҳам вилоят 3-сектор раҳбари ушбу хонадонларга бориб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг дастлабки натижалари билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида ушбу оилаларни доимий даромадга олиб чиқиш борасида масъулларга яна бир қатор тавсиялар берилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи органлари раҳбар ходимларига бириктирилган ҳар бир камбағал оилалар билан ишлаш бўйича тузилган йўл хариталарнинг ижроси юзасидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Text to speech