Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Ғиждувон туманида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Жорий йилнинг 14 май куни Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Ғиждувон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш, узоқ муддатга яшаш, ишлаш ва бошқа мақсадларда чет элларга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар, уларнинг бу ерда қолган оила аъзолари, вояга етмаган фарзандлари муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, шу билан бирга ички ишлар органлари ҳудудий бўлим ҳамда бўлинмалари фаолияти, шахсий таркибга яратилган шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ҳамда аниқ вазифаларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.
Дастлабки ўрганиш ишлари Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хизмат ҳудуди ҳисобланган, Бухоро вилоятининг кириш дарвозаларидан бири Сармижон мунтазам ЙПХ масканидан бошланди.
Бу ерда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, масканни жорий таъмирлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари бошчилигида халқаро аҳамиятга эга бўлган М37 йўлининг ушбу маскандан Вобкент тумани чегарасигача бўлган 24 км.лик масофасида жойлашган 15 та маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Жараёнда "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида уйма-уй юрилиб, ижтимоий аҳволи оғир, кам таъминланган, "Темир", "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарларига кирган, шунингдек, бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланган узоқ муддатга кетган ва қайтиб келган фуқаролар, уларнинг яқин қариндошлари қарамоғида ёхуд васийлигида қолдирган вояга етмаган фарзандлари ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига борилиб, ушбу тоифадаги шахсларнинг муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди ва туман сектор раҳбарларига аниқланган масалалар ечими юзасидан тавсия, кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Кейинги манзил, Ғиждувон туманининг 2-секторига хизмат кўрсатувчи туман ИИБ ҳузуридаги 2-сон Ички ишлар бўлими бўлди.
Бу ерда бошқарма бошлиғи томонидан ходимларнинг иш дафтарлари, юритувидаги ҳужжатлар, темир сандиқлар бирма-бир кўздан кечирилиб, ижро интизоми, назорат карточкалари ва уларнинг ижроси, профилактик ҳисоб йиғма жилдларининг юритилиши тафтиш қилинди.
Шунингдек, бўлимда ходимларнинг ишлаши учун яратилган шароитлар, хизмат хоналарида мавжуд моддий техника таъминотининг аҳволи ҳам кўрикдан ўтказилди.
Ўрганиш давомида аниқлан бир қатор қўпол хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси ва 2 сон-ИИБ бошлиқларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шундан сўнг, "Хатича" маҳалласидаги 24-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб фаолияти, ўқувчиларни дарсдан сўнг турли тўгаракларга жалб этилишнинг ҳолати ва қамрови ўрганилиб, мактаб маъмуриятидан яқинлашиб келаётган ёзги таътил давомида болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, таътил давомида улар хавфсизлигини таъминлаш борасида ота-оналар билан ҳамкорлида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида сўров амалга оширилди.
“Ғовшун” ва “Ўзанон” маҳаллаларида хотин-қизлар, айниқса, "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш борасида изчил фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг иш самарадорлиги ҳам кўздан кечирилди.
Жумладан, "Ўзанон" қишлоғида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Мавжуда Аллаеванинг тўй ва маросимлар либослари тикув цехи имкониятлари, бунда ишлаб келаётган 50 нафар хотин-қизларнинг иш унумдорлиги ва даромади, келгусида мазкур цех фаолиятини кенгайтириш борасидаги тақдимоти билан танишилди.
Тадбиркорга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг иш фаолиятини кенгайтириш, қўшимча иш ўринларини яратиш борасидаги таклифлари, бу соҳада юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, ушбу қишлоқда яшаётган ва ўз хонадонининг томорқа ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб, ҳар ойда 10 млн. даромад қилиб келаётган миришкор деҳқон Асад ота Идиев тажрибаси ҳам ўрганилди ва унинг амалга ошираётган ишларини намуна сифатида маҳалланинг қолган хонадонлари ва қолаверса туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам кенг миқёсда жорий этиш юзасидан масъулларга тавсиялар берилди.
Бошқарма бошлиғининг бу каби ўрганишлари вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларида, вертикал тартибда қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда давом эттирилади.