27 Декабр 2024 йил 1881

Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Вобкент тумани Халач маҳалласи янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Янги йил байрами арафасида кўплаб ҳудудларда янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.

Хусусан, вилоят 3-секторига қарашли ҳудудларда ҳам  бир-биридан кўркам бинолар фойдаланишга топшириляпти.

Шулардан бири Вобкент туманининг “Халач” маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Мазкур маскан маҳалла аҳолисига чинакам байрам совғаси бўлди.

Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг масъуллар маҳалла биносида ходимлар ва аҳоли учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Маълумот ўрнида маҳалла биносида барча шароитлар яратилган бўлиб, маҳалла раиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда солиқ инспектори учун алоҳида хизмат хоналари ажратилган.

Янги йил байрами арафасида мана шундай биноларнинг фойдаланишга топширилиши байрамга муносиб туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг қолган барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Text to speech