Бухоро вилояти Адлия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Пешку туманида фаолият олиб борувчи маҳалла "еттилик" вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Учрашувда Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, туман сектор раҳбарлар, Адлия бошқармаси ходимлари, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳаллаларда "еттилик" вакиллари иштирок этди.
Бунда, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ташкилий, профилактика, содир этиладиган қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида тушунчалар берилди.
Шунингдек, маҳалларда фаолият олиб борувчи "еттилик" вакилларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг мавжуд муаммоларини биргаликда ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш орқали пировардида жиноятчиликка барҳам бериш юзасидан топшириқлар берилди.